Al-Mutaffifin surasi, 32-oyat

83:32

وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ ٣٢

Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», дер эдилар.

Tafsir

Мусулмонларга йўлиқиб қолсалар, мана булар, шак-шубҳасиз, ота-боболарининг динини тарк қилиб, йўлдан озган кимсалардир, дер эдилар.