خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٞۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ ٢٦
У(шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.
Tafsir
Шаробнинг сўнгги томчисигача мушкнинг ҳиди уфуриб туради. Беллашадиганлар мана шу улуғ мукофот йўлида беллашсинлар. Беллашув Аллоҳни рози қиладиган амалларни қилиш ва Унинг ғазабини келтирадиган амаллардан тийилиш билан бўлади.