Al-Mutaffifin surasi, 18-oyat

83:18

كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ ١٨

Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадур.

Tafsir

Сизлар ҳеч қандай ҳисоб-китоб йўқ, деб ўйладингизлар. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Албатта итоатгўйларнинг номаи аъмоллари Иллийюндадир.