Al-Munafiqun surasi, 2-oyat

63:2

ٱتَّخَذُوٓاْ أَيۡمَٰنَهُمۡ جُنَّةٗ فَصَدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ إِنَّهُمۡ سَآءَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٢

Улар қасамларини қалқон қилиб олдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди!

Tafsir

Мўминлигига қасам ичиб, қасамини қалқон қилиб, ўзини ўлимдан ва асирликдан асраб қолдилар. Одамларни эса шак-шубҳаларга солиб, иймондан чалғитишга уриндилар. Уларнинг ёлғон иймонлари, мунофиқликлари нақадар манфур иш!