وَهُوَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ وَلَهُ ٱخۡتِلَٰفُ ٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ٨٠
У зот тирилтирур ва ўлдирур. Кечаю кундузнинг алмашиниши ҳам Унга оид. Наҳотки ақл юритмасангиз?
Tafsir
Жон ато этадиган ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Ундан ўзга жон ато этгувчи йўқ. Жонни оладиган ҳам ёлғиз У Зотдир. Ундан ўзга жон олгувчи йўқ. Кеча ва кундузнинг қоронғу-ёруғ бўлиб, узун-қисқа бўлиб ўзгариб туриши ҳам ёлғиз Ўша Зотнинг амри биландир. Шундай экан, Унинг қудрати ҳақида, яратишу тадбир этишда ягона экани ҳақида ақл юритмайсизларми?!