Al-Mu'minun surasi, 50-oyat

23:50

وَجَعَلۡنَا ٱبۡنَ مَرۡيَمَ وَأُمَّهُۥٓ ءَايَةٗ وَءَاوَيۡنَٰهُمَآ إِلَىٰ رَبۡوَةٖ ذَاتِ قَرَارٖ وَمَعِينٖ ٥٠

Ибн Марямни ва унинг онасини оят-аломат қилдик ва икковларини оқар сувли қароргоҳ тепаликка жойладик. 11

Izohlar

11 (Ийсо ибн Марям алайҳиссаломни ва у кишининг оналари Биби Марямни Аллоҳ Ўз қудратига далолат қилувчи мўъжиза-аломат ўлароқ юборди ва Байтул Мақдис еридан оқар суви бор, бир тепаликка жойлади.)

Tafsir

Марямнинг ўзини ҳам, ўғли Ийсони ҳам қудратимизга далолат қиладиган бир оят-аломат қилдик. Марям ўғлига отасиз ҳомиладор бўлди. Уларга бир баланд, текис ва оқар сувли ердан бошпана бердик.