ثُمَّ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا تَتۡرَاۖ كُلَّ مَا جَآءَ أُمَّةٗ رَّسُولُهَا كَذَّبُوهُۖ فَأَتۡبَعۡنَا بَعۡضَهُم بَعۡضٗا وَجَعَلۡنَٰهُمۡ أَحَادِيثَۚ فَبُعۡدٗا لِّقَوۡمٖ لَّا يُؤۡمِنُونَ ٤٤
Сўнгра Пайғамбарларимизни кетма-кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз Пайғамбари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам уларни баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни гапу сўзга айлантирдик. Бас, дафъ бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар!
Tafsir
Кейин орқама-орқа пайғамбар кетидан пайғамбар юбордик. Қайси бир умматга ўз пайғамбари келса, уни ёлғончига чиқардилар. Шу билан уларни бирин-кетин ҳалок қилиб, одамларнинг оғзидаги гап-сўзга айлантирдик. Бас, пайғамбарлари Парвардигорлари тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.