Al-Mu'minun surasi, 21-oyat

23:21

وَإِنَّ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَنۡعَٰمِ لَعِبۡرَةٗۖ نُّسۡقِيكُم مِّمَّا فِي بُطُونِهَا وَلَكُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ كَثِيرَةٞ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ ٢١

Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Биз сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар.

Tafsir

Эй одамлар, сизлар учун туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларида Аллоҳнинг қудрати ва лутфига далолат қиладиган ибрат бордир. Уларнинг қоринларидаги сут билан сизларни суғорамиз. Яна сизлар учун уларда миниш, юнгидан фойдаланиш каби кўп манфаатлар бор. Айни пайтда уларнинг гўштларидан тановул ҳам қиласизлар.