Al-Mulk surasi, 5-oyat

67:5

وَلَقَدۡ زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِمَصَٰبِيحَ وَجَعَلۡنَٰهَا رُجُومٗا لِّلشَّيَٰطِينِۖ وَأَعۡتَدۡنَا لَهُمۡ عَذَابَ ٱلسَّعِيرِ ٥

Ва дарҳақиқат, Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у(чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга олови қизиб турган жаҳаннамни тайёрлаб қўйдик. 2

Izohlar

2 (Араб фолбинлари бизнинг шайтонларимиз осмонга чиқиб, ғойибдаги нарсаларни билиб беради, деб мақтанар эдилар. Қуръони Карим буни рад этиб, бу дунёда шайтонларни юлдузлардан ажраб чиққан учқунлар қувиб ҳайдашини, у дунёда эса, уларга Аллоҳ жаҳаннам азобини тайёрлаб қўйганини таъкидламоқда.)

Tafsir

Дарҳақиқат, ерга энг яқин бўлган осмонни нурафшон юлдузлар билан безадик ва уларни Аллоҳнинг сўзини ўғирламоқчи бўлган шайтонларга отилиб, куйдирувчи учқунлар қилдик. Ўша шайтонлар учун охиратда қизиган дўзахни ҳозирлаб қўйганмиз.