Al-Mujadilah surasi, 19-oyat

58:19

ٱسۡتَحۡوَذَ عَلَيۡهِمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ فَأَنسَىٰهُمۡ ذِكۡرَ ٱللَّهِۚ أُوْلَٰٓئِكَ حِزۡبُ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ أَلَآ إِنَّ حِزۡبَ ٱلشَّيۡطَٰنِ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ ١٩

Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унуттирган. Ундоқ кишилар шайтон фирқасидандирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, шайтон фирқасидагилар, ҳа, ўшалар ютқазувчидирлар. 8

Izohlar

8 («Банданни шайтон эгаллаб олишининг аломати шулки, уни сиртини ялтироқ қилиш билан машғул қилиб қўяди. Яхши ейиш, яхши ичимлик ичиш, яхши либослар кийишга уринтириб, Аллоҳнинг неъматларига шукр келтиришдан чалғитади. Тилида ёлғон, бўҳтон ва ғийбатни гапиради-ю, Аллоҳнинг зикрини унутади».)

Tafsir

Шайтон уларни эгаллаб олди ва васваса қилиб Аллоҳнинг зикрини унуттирди. Бас, улар Аллоҳни рози қиладиган амалларни қилмадилар, аксинча, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган амалларни қилдилар. Мана шундай сифатга эга бўлган кимсалар Иблиснинг лашкарлари ва гумашталаридир. Огоҳ бўлингизким, Иблиснинг лашкарлари ва гумашталари дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўргувчилардир. Дарҳақиқат, улар ҳидоятни залолатга, жаннатни эса дўзахга пуллаб юбордилар.