فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ ٤٨
Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир.
Tafsir
Қиёмат куни уларга фаришталар, пайғамбарлар ва солиҳ кишилардан иборат бўлган шафоатчиларнинг ўртага тушиши фойда бермайди. Шафоат қабул бўлишининг шарти шафоат қилинувчидан Аллоҳнинг рози бўлишидир.