لَا تُبۡقِي وَلَا تَذَرُ ٢٨
У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.
Tafsir
У ўзида азобланаётган кимсадан бирон нарсани қолдирмасдан, ҳаммасини куйдириб кул қилади. Кейин азобланувчининг бадани яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг яна куйдириб кул қилади. Шу тариқа давом этаверади.