Al-Ma'idah surasi, 62-oyat

5:62

وَتَرَىٰ كَثِيرٗا مِّنۡهُمۡ يُسَٰرِعُونَ فِي ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَٰنِ وَأَكۡلِهِمُ ٱلسُّحۡتَۚ لَبِئۡسَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٦٢

Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан. Қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кўрасизки, яҳудий ва мунофиқлардан кўплари фирибгарлик, босқинчилик, зулм ва ҳаромхўрлик каби гуноҳларни қилишга ошиқадилар. Қилаётган ишлари нақадар ёмон!