Al-Ma'idah surasi, 36-oyat

5:36

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡ أَنَّ لَهُم مَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا وَمِثۡلَهُۥ مَعَهُۥ لِيَفۡتَدُواْ بِهِۦ مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ مَا تُقُبِّلَ مِنۡهُمۡۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ٣٦

Агар куфр келтирганлар қўлида ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса бўлса-ю, уни қиёмат кунининг азобидан қутулишга тўлов қилиб берсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.

Tafsir

Ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса Аллоҳ ва пайғамбарларига куфр келтирганларнинг мулки бўлиб, қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан қутулиб қолиш учун ўша мулкнинг ҳаммасини тўламоқчи бўлсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Улар учун оғритадиган азоб бордир.