وَإِذۡ قَالَ ٱللَّهُ يَٰعِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ءَأَنتَ قُلۡتَ لِلنَّاسِ ٱتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَٰهَيۡنِ مِن دُونِ ٱللَّهِۖ قَالَ سُبۡحَٰنَكَ مَا يَكُونُ لِيٓ أَنۡ أَقُولَ مَا لَيۡسَ لِي بِحَقٍّۚ إِن كُنتُ قُلۡتُهُۥ فَقَدۡ عَلِمۡتَهُۥۚ تَعۡلَمُ مَا فِي نَفۡسِي وَلَآ أَعۡلَمُ مَا فِي نَفۡسِكَۚ إِنَّكَ أَنتَ عَلَّٰمُ ٱلۡغُيُوبِ ١١٦
Аллоҳ: «Эй, Ийсо ибн Марям, сен одамларга, Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар, дедингми?» – деганини, у эса: «Ўзинг поксан! (Аллоҳим), мен ҳаққим йўқ нарсани айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен менинг дилимдагини биласан, мен Сендаги ҳеч нарсани билмасман. Албатта, Сен Ўзинг ғайбларни энг яхши билгувчи Зотсан», деганини эсла.
Tafsir
Эсланг! Аллоҳ Қиёмат кунида Ийсо ибн Марямга хитоб қилиб: "Эй Ийсо ибн Марям, одамларга, мени ва онамни Аллоҳдан ўзга икки маъбудга айлантиринглар, деган гапни сен айтдингми", деганида, Ийсо Парвардигорини ҳар қандай нуқсондан поклаб: "Менинг ҳақиқатдан ўзга гапни гапиришга ҳаққим йўқ, гапирган бўлганимда, уни Сен албатта билган бўлардинг, чунки ҳеч нарса Сендан яширин бўлолмайди, қалбимдаги сир-асроримни ҳам биласан, мен эса Сендаги ҳеч нарсани билмайман, ҳар бир яширин ва ошкора билимларни ҳам, ғайб илмини ҳам ёлғиз Ўзинг билгувчисан", деб жавоб берди.