Al-Kahf surasi, 99-oyat

18:99

۞ وَتَرَكۡنَا بَعۡضَهُمۡ يَوۡمَئِذٖ يَمُوجُ فِي بَعۡضٖۖ وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَجَمَعۡنَٰهُمۡ جَمۡعٗا ٩٩

Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва сур чалинди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.

Tafsir

Охирзамонда одамларни бир-бирларига аралаш-қуралаш бўлиб, эсанкираб қолган ҳолларида ташлаб қўйдик. Сур чалинди ва одамларнинг ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофотларини бериш учун йиғдик.