Al-Kahf surasi, 91-oyat

18:91

كَذَٰلِكَۖ وَقَدۡ أَحَطۡنَا بِمَا لَدَيۡهِ خُبۡرٗا ٩١

Ана шундай, батаҳқиқ, Биз унинг олдидаги нарсанинг хабарини иҳота қилдик. 36

Izohlar

36 (Яъни, мағрибдаги ҳақ сўзлар ва ишлар машриқда ҳам жорий қилинди. Зулқарнайн мағрибда ҳукмронлик қилганидек, машриқда ҳам ҳукмронлик қилди. Биз, шубҳасиз, Зулқарнайннинг ҳузуридаги ҳамма нарсанинг хабарини тўлиқ биламиз.)

Tafsir

Зулқарнайн яна олдингидек буйруқ берди. Биз ундаги қувват ва салтанатнинг барча икир-чикирларидан ҳам воқифмиз.