Al-Kahf surasi, 74-oyat

18:74

فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰٓ إِذَا لَقِيَا غُلَٰمٗا فَقَتَلَهُۥ قَالَ أَقَتَلۡتَ نَفۡسٗا زَكِيَّةَۢ بِغَيۡرِ نَفۡسٖ لَّقَدۡ جِئۡتَ شَيۡـٔٗا نُّكۡرٗا ٧٤

Бас, улар юриб кетдилар. То бир болани учратганида, уни ўлдирди. У (Мусо): «Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди. 29

Izohlar

29 (Бу иши кемани тешгандан ҳам баттар туюлди. Чунки кўриб билиб туриб бир маъсум гўдакни қасддан ўлдириш ҳазилакам иш эмас эди.)

Tafsir

Кемадан тушиб, яна соҳил бўйлаб йўлга тушдилар. Балоғатга етмаган бир боланинг бошқа болалар билан ўйнаб юрганини кўрдилар. Хизр уни ўлдириб қўйди. Шунда Мусо унга деди: "Ҳали балоғатга етмаган бир бегуноҳ болани ўлдирдинг-ку. Сен жуда ёмон иш қилдинг".