فَلَعَلَّكَ بَٰخِعٞ نَّفۡسَكَ عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِمۡ إِن لَّمۡ يُؤۡمِنُواْ بِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَسَفًا ٦
Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?! 3
Izohlar
3 (Яъни, мушриклар Қуръонга иймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундай қилма. Улар бунга арзимайдилар.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, улар Қуръонга ишонмасалар, афсус-надомат чекиб, уларнинг ортидан ўзингизни ўзингиз хароб қиласиз, шекилли. Ундай қила кўрманг. Уларни ҳидоят қилиш сизнинг вазифангиз эмас. Сизнинг бурчингиз етказиб қўйиш, холос.