Al-Kahf surasi, 5-oyat

18:5

مَّا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٖ وَلَا لِأٓبَآئِهِمۡۚ كَبُرَتۡ كَلِمَةٗ تَخۡرُجُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡۚ إِن يَقُولُونَ إِلَّا كَذِبٗا ٥

На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар. 2

Izohlar

2 (Ҳолбуки, ўзлари тўқийдиларми ёки ота-боболарига суяниб гапирадиларми — барибир уларнинг бу даъволарида заррача илмийлик йўқ. Бу даъво жоҳилона айтилган қуруқ гап, холос. Аллоҳ ҳақида билмай туриб гапириш жуда оғир. Айниқса, илмсизларча, жоҳиллик билан, Аллоҳ Ўзига бола тутди, дейиш яна ҳам оғир.)

Tafsir

Анави "Аллоҳнинг боласи бор", деб туҳмат қилаётганларнинг ҳеч қандай илми ҳам, далили ҳам йўқ. Улар ота-боболарига тақлид қиладилар. Ота-боболарида ҳам илм бўлмаган. Ақлини ишлатмасдан оғизларидан чиқаётган гап нақадар қабиҳ. Улар айтаётган гап ҳеч бир асоси, манбаси йўқ ғирт ёлғон.