Al-Kahf surasi, 36-oyat

18:36

وَمَآ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَآئِمَةٗ وَلَئِن رُّدِدتُّ إِلَىٰ رَبِّي لَأَجِدَنَّ خَيۡرٗا مِّنۡهَا مُنقَلَبٗا ٣٦

Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди. 18

Izohlar

18 (Кофирлар наздида, ҳамма нарсани мол-дунё, бойлик, мансаб ҳал қилади. Ҳатто охират иши ҳам шунга қараб ҳал этилиши керак. Ушбу қиссадаги уларнинг тамсилчиси, икки боғнинг эгаси бўлган кофир ҳам шуни даъво қилмоқда.)

Tafsir

"Қиёмат бўлади, деб ўйламайман. Бу ҳаёт давом этаверади. Қиёмат бўлган тақдирда ҳам Парвардигоримга қайтарилсам, бу боғдан ҳам яхшироғига эришаман. Шу дунёда бой бўлишим ўлганимдан кейин ҳам бой бўлишимни тақозо этади".