وَقُلِ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَآءَ فَلۡيُؤۡمِن وَمَن شَآءَ فَلۡيَكۡفُرۡۚ إِنَّآ أَعۡتَدۡنَا لِلظَّٰلِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمۡ سُرَادِقُهَاۚ وَإِن يَسۡتَغِيثُواْ يُغَاثُواْ بِمَآءٖ كَٱلۡمُهۡلِ يَشۡوِي ٱلۡوُجُوهَۚ بِئۡسَ ٱلشَّرَابُ وَسَآءَتۡ مُرۡتَفَقًا ٢٩
Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави қалблари Аллоҳнинг зикридан ғофилларга айтинг: "Сизларга олиб келган хабарим ҳақдир. У ўзим тарафимдан эмас, Аллоҳ тарафидандир. Мўминларни ҳайдаш ҳақидаги талабингизни бажармайман. Сизлардан ким шу ҳаққа иймон келтиришни истаса, иймон келтирсин. Мукофотини олади. Ким куфр келтирмоқчи бўлса, куфр келтирсин. Жазосини олади. Биз золимларга алангаси уларни чирмаб оладиган бир оловни тайёрлаб қўйганмиз. Ундан қоча олмайдилар. Ташналикдан қаттиқ қийналиб, сув сўрасалар, худди доғланган ёғ каби юзларни куйдириб юборадиган сув берилур. Бу нақадар ёмон ичимлик. У чанқоқни қондирмайди, ўтни ўчирмайди, балки, баттар кучайтиради. Дўзах нақадар ёмон жой, ёмон қароргоҳ!"