Al-Kahf surasi, 20-oyat

18:20

إِنَّهُمۡ إِن يَظۡهَرُواْ عَلَيۡكُمۡ يَرۡجُمُوكُمۡ أَوۡ يُعِيدُوكُمۡ فِي مِلَّتِهِمۡ وَلَن تُفۡلِحُوٓاْ إِذًا أَبَدٗا ٢٠

«Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз», дейишди. 10

Izohlar

10 (Демак, йигитлар қаттиқ таҳдидга учраб, шаҳар аҳолиси уларга, динимизга қайтасизлар ёки сизларни тошбўрон қилиб ўлдирамиз, деганларидан кейингина қочиб ғорга бекинишган экан. Ғорга кириб, ухлаб турганларидан кейин ҳам ўша таҳдидни эсламоқдалар ва пул олиб шаҳарга таом учун борувчини эҳтиёт бўлишга, сездириб қўймасликка чорламоқдалар. Улар ўлимни эмас, шаҳар аҳолисининг жоҳиллигини, ўз миллатлари-динларига қайтишга мажбурлашини ўйлашди. Ҳақиқий мўмин ҳар доим, ҳар жойда иймон ташвишида бўлади.)

Tafsir

Қавмингиз сизни билиб қолсалар, қаерда яшаётганингиздан хабар топиб қолсалар, сизларни тошбўрон қилиб ўлдириб юборадилар ёки яна ўша ўзларининг эгри динларига қайтарадилар. Аллоҳ сизларни ҳақ динга йўллаб қўйганди. Энди яна ўша эгри динга қайтадиган бўлсангизлар, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч қачон нажот топмайсизлар. Аксинча, Аллоҳ ҳидоят қилиб қўйган ҳақ динни тарк этганингиз ва эгри динга қайтганингиз учун ҳар икки дунёни қўлдан бой берасизлар.