قَيِّمٗا لِّيُنذِرَ بَأۡسٗا شَدِيدٗا مِّن لَّدُنۡهُ وَيُبَشِّرَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٱلَّذِينَ يَعۡمَلُونَ ٱلصَّٰلِحَٰتِ أَنَّ لَهُمۡ أَجۡرًا حَسَنٗا ٢
Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга.
Tafsir
Уни расо айлади. Унда ҳеч қандай зиддият, қарама-қаршилик йўқ. Кофирларни Аллоҳ ҳузуридан келадиган қаттиқ азобдан огоҳлантириш ва яхши амаллар қиладиган мўминларга ўта гўзал, мислсиз ажру савоблар борлиги ҳақида хушхабар бериш учун Қуръонни нозил қилди.