Al-Kahf surasi, 109-oyat

18:109

قُل لَّوۡ كَانَ ٱلۡبَحۡرُ مِدَادٗا لِّكَلِمَٰتِ رَبِّي لَنَفِدَ ٱلۡبَحۡرُ قَبۡلَ أَن تَنفَدَ كَلِمَٰتُ رَبِّي وَلَوۡ جِئۡنَا بِمِثۡلِهِۦ مَدَدٗا ١٠٩

Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин. 40

Izohlar

40 (Оятдаги «денгиз» лафзи барча денгиз жинсини ўз ичига олади. Демак, дунёдаги барча денгизлар сиёҳ қилиб олиниб, уларга яна шунча денгиз сиёҳи қўшилса-да, Аллоҳ таолонинг калималари ёзилса, ўшанча денгиз сиёҳ тугаб қолади, аммо Аллоҳнинг калималари тугамайди. Демак, Аллоҳ таолонинг илми шунчалик кўп. Буни қиёсдан тушуниб олса бўлаверади.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигоримнинг калималари жуда кўп. Агар денгиз уларни ёзиш учун бир сиёҳ бўлса, У Зотнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолган бўларди. Яна бошқа денгизларни келтирсак, улар ҳам тугаб қолган бўларди.