وَأَنَّا مِنَّا ٱلۡمُسۡلِمُونَ وَمِنَّا ٱلۡقَٰسِطُونَۖ فَمَنۡ أَسۡلَمَ فَأُوْلَٰٓئِكَ تَحَرَّوۡاْ رَشَدٗا ١٤
Ва албатта, биздан мусулмонлар (бор) ва биздан адашганлар (бор). Кимлар Исломга кирса, бас, улар ҳақ йўлни танлабдилар.
Tafsir
Дарҳақиқат, орамизда Аллоҳ таолога итоат қилиб, бўйинсунган мусулмонлар ҳам, тўғри, мўътадил йўлдан озганлар ҳам бор. Ким Аллоҳ таолога итоат ва солиҳ амаллар ила эгилса, ана шулар энг тўғри йўлни танлабдилар.