وَأَنَّا لَا نَدۡرِيٓ أَشَرٌّ أُرِيدَ بِمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ أَرَادَ بِهِمۡ رَبُّهُمۡ رَشَدٗا ١٠
Ва албатта, биз, ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Роббилари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз.
Tafsir
Биз бу кучли ҳимоянинг сабабини, у билан ер аҳлига ёмонлик ирода қилиндими ёки Аллоҳ таоло уларга яхшиликни истадими, билолмадик. Чунки, биз учун само маълумотлари тўхтатиб қўйилганди.