Al-Jinn surasi, 1-oyat

72:1

قُلۡ أُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّهُ ٱسۡتَمَعَ نَفَرٞ مِّنَ ٱلۡجِنِّ فَقَالُوٓاْ إِنَّا سَمِعۡنَا قُرۡءَانًا عَجَبٗا ١

Сен айт: «Менга ваҳий қилиндики, албатта жинлардан (бир неча) нафари қулоқ осдилар ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик.

Tafsir

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, қавмингизга айтинг: "Менга Аллоҳ ваҳий қилдики, мен Қуръон тиловат қилган пайтимда жинларнинг бир гуруҳи Нахланинг марказида туриб менга қулоқ солдилар. Сўнгра қавмларига қайтиб: ”Биз баёни ва фасоҳати ҳайрон қолдирадиган бир Қуръонни эшитдик”, - дедилар".