وَإِذَا قِيلَ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ وَٱلسَّاعَةُ لَا رَيۡبَ فِيهَا قُلۡتُم مَّا نَدۡرِي مَا ٱلسَّاعَةُ إِن نَّظُنُّ إِلَّا ظَنّٗا وَمَا نَحۡنُ بِمُسۡتَيۡقِنِينَ ٣٢
Вақтики: «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва соат (қиёмат)да шубҳа йўқдир», дейилса, «Соат(қиёмат) нима эканини билмасмиз. Биз фақат гумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонгувчи эмасмиз», дедингиз» (дейилур). 10
Izohlar
10 (Энди ҳолингизга нима бўлди? Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканми? Қиёмат соати қоим бўлар эканми? У ҳақидаги гапларингиз гумондан бошқа гап эмаслигини билдингизми?)
Tafsir
Сизларга: "Аллоҳнинг бандаларига берган уларни қайта тирилтириб, қилган ишларига яраша жазо ёки мукофот бериши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Қиёматнинг юз бериши ҳақдир. Унга тайёргарлик кўринглар", дейилса, "Биз Қиёмат нималигини билмаймиз. У ҳақдаги гумонимиз жуда заиф, унинг юз бериш эҳтимоли жуда кам, деб биламиз. Унинг содир бўлишига ишончимиз тўла эмас", дедингизлар.