فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَيُدۡخِلُهُمۡ رَبُّهُمۡ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡمُبِينُ ٣٠
Бас, иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни Роббилари Ўз раҳматига киритур. Ана ўшанинг ўзи очиқ-ойдин ютуқдир.
Tafsir
Бас, иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларни Парвардигорлари Ўз раҳматига, жаннатига киритади. Аллоҳ уларга ато этган мана шу мукофот ёрқин, мислсиз муваффақиятдир.