وَتَرَىٰ كُلَّ أُمَّةٖ جَاثِيَةٗۚ كُلُّ أُمَّةٖ تُدۡعَىٰٓ إِلَىٰ كِتَٰبِهَا ٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٢٨
Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур: «Бугунги кунда қилиб юрган амалларингизнинг жазоси (ажри)ни олурсиз». 8
Izohlar
8 (Яъни, қиёмат кунининг даҳшати кучлилигидан у куни ҳар бир умматнинг чўкаланиб қолган ҳоли кўрилади. Ўша кунда ҳар бир умматга, ҳар бир шахсга, бу дунёда қилган амаллари ёзиб борилган китоб кўрсатилади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, у кунда ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолда ўзини нима қилишларини кутаётганини кўрасиз. Ҳар бир уммат икки елкасидаги фаришталар ёзиб борган номаи аъмолига чақирилади. Эй одамлар, бу кунда дунёда қилиб ўтган яхши-ёмон амалларингизга яраша жазо ёки мукофот олурсизлар.