Al-Jathiyah surasi, 22-oyat

45:22

وَخَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّ وَلِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ ٢٢

Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазоси (ажри)ни олиши учун яратган.

Tafsir

Аллоҳ осмонлару ерни етук ҳикмат ила яратди. Уларни беҳудага яратмади. Токи, ҳар бир жон яхшилик қиладими, ёмонлик қиладими, қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олсин. Аллоҳ уларга зулм қилмайди. Яхшиликларини камайтириб қўймайди, ёмонликларини ошириб ҳам юбормайди.