وَمَا مَنَعَ ٱلنَّاسَ أَن يُؤۡمِنُوٓاْ إِذۡ جَآءَهُمُ ٱلۡهُدَىٰٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓاْ أَبَعَثَ ٱللَّهُ بَشَرٗا رَّسُولٗا ٩٤
Одамларга ҳидоят келган пайтда иймон келтиришларидан ман қилган нарса, фақат, Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими, дейишлари бўлди. 37
Izohlar
37 (Улар фариштадан кўра, Аллоҳ одамни азизу мукаррам қилиб қўйганини англаб етмас эдилар. Агар одам Аллоҳнинг йўлида юриб, буюрган ишларини қилиб, қайтарганларидан қайтса, фариштадан афзал бўлишини идрок этмас эдилар.)
Tafsir
Кофирларни Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтиришдан ҳамда пайғамбар олиб келган ҳукмларга амал қилишдан пайғамбарнинг инсон зотидан бўлганлигигина қайтарди, холос. Шуни инкор қилиб: "Аллоҳ бизга пайғамбарни инсон зотидан юбордими?", дедилар.