وَإِن كَادُواْ لَيَفۡتِنُونَكَ عَنِ ٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ لِتَفۡتَرِيَ عَلَيۡنَا غَيۡرَهُۥۖ وَإِذٗا لَّٱتَّخَذُوكَ خَلِيلٗا ٧٣
Сени Биз ваҳий қилган нарсадан фитна орқали буриб, Бизнинг шаънимизга бошқасини уйдиришингга ундашларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда, албатта, сени дўст тутар эдилар. 30
Izohlar
30 (Мушриклар турли йўллар билан Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломни Аллоҳ юборган ваҳийдан буриб юборишга кўп уриниб кўрганлар.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, мушриклар сизни Биз ваҳий қилган Қуръондан юз ўгиртириб, ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келадиган нарсаларни тўқиб чиқаришингизга олиб бориб қўйишларига оз қолди. Шундай қилганингизда улар сизни дўст тутган бўлардилар.