نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَسۡتَمِعُونَ بِهِۦٓ إِذۡ يَسۡتَمِعُونَ إِلَيۡكَ وَإِذۡ هُمۡ نَجۡوَىٰٓ إِذۡ يَقُولُ ٱلظَّٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلٗا مَّسۡحُورًا ٤٧
Биз улар нима сабабдан тинглаётганларини, улар сени тинглаётганларида ўзаро пичирлашаётганларини, золимларнинг: «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», деганларини ҳам яхши билурмиз. 21
Izohlar
21 (Улар Қуръондан манфаат олиш, ҳидоят топиш учун эмас, масхара қилиш, айб топиш учун эшитадилар.)
Tafsir
Уларнинг раҳбарлари нима учун Қуръонга қулоқ солаётганларини яхши биламиз. Уларнинг мақсади ҳидоят топиш эмас, сизларни масхаралаш, устингиздан кулиш, холос. Биз уларнинг ҳақни ёлғонга чиқариш ва ундан тўсиш мақсадида шивир-шивир қилаётганларини ҳам, ўзларига ўзлари зулм қилган золимлар: "Сизлар бир сеҳрланган, ақли кирди-чиқди бўлиб қолган кишига эргашяпсизлар, холос", деяётганларини ҳам яхши билурмиз.