Al-Isra surasi, 15-oyat

17:15

مَّنِ ٱهۡتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهۡتَدِي لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيۡهَاۚ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٞ وِزۡرَ أُخۡرَىٰۗ وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّىٰ نَبۡعَثَ رَسُولٗا ١٥

Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.

Tafsir

Ким иймон сари ҳидоят топса, ўзига фойда. Ким адашса, ўзига зарар. Бирон жон бошқа бир жоннинг гуноҳини кўтармайди. Биз бирон қавмни то уларга бир пайғамбар юбориб, етарлича ҳужжатни барпо қилмай туриб, азоблагувчи бўлмадик.