Al-Inshiqaq surasi, 6-oyat

84:6

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحٗا فَمُلَٰقِيهِ ٦

Эй инсон! Албатта, сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўласан ва охири унга йўлиқасан ҳам.

Tafsir

Эй инсон, сен хоҳ яхши, хоҳ ёмон амаллар қил, барибир Қиёмат куни ўша амалларингга йўлиқасан ва Аллоҳ таоло шак-шубҳасиз, амалингга яраша ҳисоб-китоб қилади.