عَٰلِيَهُمۡ ثِيَابُ سُندُسٍ خُضۡرٞ وَإِسۡتَبۡرَقٞۖ وَحُلُّوٓاْ أَسَاوِرَ مِن فِضَّةٖ وَسَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ شَرَابٗا طَهُورًا ٢١
Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истабрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорур.
Tafsir
Уларнинг эгниларида нафис ҳарир ва қалин шойи ипаклардан бебаҳо яшил либослар бор ҳамда уларга кумуш билакузуклар тақиб қўйилади. Аллоҳ таоло уларни ҳар қандай нохушликлардан холи бўлган шароб билан сийлайди.