Al-Insan surasi, 13-oyat

76:13

مُّتَّكِـِٔينَ فِيهَا عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِۖ لَا يَرَوۡنَ فِيهَا شَمۡسٗا وَلَا زَمۡهَرِيرٗا ١٣

У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар.

Tafsir

Улар безатилган сўриларда ястаниб ўтирадилар. Бу жаннатда шуъласи билан озор берадиган қуёшни ҳам, қаттиқ совуқни ҳам кўрмайдилар. Балки улар ҳар доим совуқ ҳам, жазирама иссиқ ҳам етмайдиган соя-салқин жойларда бўладилар.