بَلَىٰۚ مَنۡ أَوۡفَىٰ بِعَهۡدِهِۦ وَٱتَّقَىٰ فَإِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَّقِينَ ٧٦
Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради.
Tafsir
Асло! Иш улар ўйлагандек эмас. Аксинча, улар ўз даъволари билан боши берк кўчага кириб қолганлар. Лекин ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилиб, Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирса, одамларга берган аҳдига вафо қилиб, омонатга хиёнат қилмаса, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилса, бас, Аллоҳ тақводорларни севади ва уларга яқинда энг яхши мукофотларни беради.