يَخۡتَصُّ بِرَحۡمَتِهِۦ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ ذُو ٱلۡفَضۡلِ ٱلۡعَظِيمِ ٧٤
Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос қиладир ва Аллоҳ улуғ фазл эгасидир», деб айт. 34
Izohlar
34 (Бундай усул ҳозир ҳам давом этмоқда. Аҳли китоб саналган яҳудий ва насронийлар ҳақида, улар бир нарсани чуқур тушунмаса, амал қилмайди, деган тушунча кенг тарқалган. Шу боис улардан бирортаси Исломга кирса, бутун мусулмон олами қувончдан терисига сиғмай кетади. Улар орасида Исломга холис кириб, ҳидоят топиб кетаётганлари кўп, лекин юқорида баён этилганидек, ҳийла қилиб, Исломга зарар етказиш мақсадида куннинг аввалида иймонга келиб, охирида куфрга қайтаётганлари ҳам йўқ эмас.)
Tafsir
Ўз раҳматини Ўзи истаган кишига хос қилиб, унга ҳидоят, пайғамбарлик ва турли неъматларини ато этади. Аллоҳ поёни йўқ улуғ фазл эгасидир.