Al-Imran surasi, 70-oyat

3:70

يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ لِمَ تَكۡفُرُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَأَنتُمۡ تَشۡهَدُونَ ٧٠

Эй, аҳли китоблар, нимага ўзингиз гувоҳ бўлиб туриб, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар?!

Tafsir

Эй аҳли китоб - яҳуд ва насоролар, нима учун Аллоҳнинг ўзларингизга нозил қилган оятларига куфр келтирасизлар? Ахир уларда Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигига далолат қилувчи ҳужжатлар очиқ-равшан кўриниб турибди-ку! Ўзларингиз уни китобларингиз далолат қилиб турган ҳақ эканига гувоҳ бўлиб турибсизлар-ку!