إِنَّ مَثَلَ عِيسَىٰ عِندَ ٱللَّهِ كَمَثَلِ ءَادَمَۖ خَلَقَهُۥ مِن تُرَابٖ ثُمَّ قَالَ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ ٥٩
Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, (у) бўлди. 28
Izohlar
28 (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган Зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.)
Tafsir
Аллоҳнинг наздида Ийсо алайҳиссаломнинг отасиз яратилиши худди Одам алайҳиссаломнинг ота-онасиз яратилиши кабидир. Ўшанда Аллоҳ Одамга: "инсон бўлиб ярал!" деган эди ва у Аллоҳ таоло айтганидек яралганди. Қандай қилиб отасиз яратилганини ҳужжат қилиб, уни Худо дейдилар? Ахир улар ота-онасиз яратилган Одамни инсон дейдилар-ку?!