مِن قَبۡلُ هُدٗى لِّلنَّاسِ وَأَنزَلَ ٱلۡفُرۡقَانَۗ إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ لَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدٞۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٍ ٤
Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам туширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ Азийз ва интиқом олувчи Зотдир. 3
Izohlar
3 (Демак, Муҳаммад алайҳиссаломга тушган китобни ҳам Аллоҳнинг Ўзи туширган, китобларнинг тушиши башарият учун янгилик эмас, Қуръон ҳам аввалги тушган илоҳий китобларнинг давоми.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ сизга Қуръонни нозил қилди. Унинг хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатлидир. У олдинги илоҳий китобларга мувофиқдирки, улар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Аллоҳ Қуръондан олдин Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Ийсо алайҳиссаломга эса Инжилни нозил қилди. Бу илоҳий китобларнинг ҳаммасида инсонларнинг дунё ва охиратларини ислоҳ қилишлари учун ҳидоят ва иршод бор. Аллоҳ ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Фурқонни ҳам нозил қилди. Аллоҳнинг сизга нозил қилган оятларига куфр келтирганларга қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб эмас. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, фармонларига қарши чиқадиганлардан интиқом оладиган Зотдир.