Al-Imran surasi, 34-oyat

3:34

ذُرِّيَّةَۢ بَعۡضُهَا مِنۢ بَعۡضٖۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ٣٤

Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир. 17

Izohlar

17 (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Одам ва Нуҳ алайҳиссаломларнинг ёлғиз ўзларини Иброҳим ва Имрон алайҳиссаломларни эса, сулолаларини ҳам қўшиб зикр қилди. Нега? Чунки Одам ва Нуҳ алайҳиссаломлар ёлғиз ўзлари пайғамбар бўлганлар. Иброҳим ва Имрон алайҳиссаломлар зурриётларидан бевосита пайғамбарлар сулоласи тарқалган. Бу насаб ёки қариндошлик асосидаги пайғамбарлик сулоласи эмас, балки ақида асосидаги сулоладир. Бу ҳақиқат Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳга илтижо қилиб, зурриётларидан ҳам пайғамбар чиқаришини сўраганларида баён қилинган.)

Tafsir

Мазкур анбиёлар ва Аллоҳни бир деб билишда ҳамда яхши ишлар қилишда уларнинг изидан борган зурриётлари бир силсиладирки, улуғ хулқларни ва олийжаноб фазилатларни бир-бирларидан мерос қилиб олганлар. Аллоҳ бандаларининг гапираётган гапларини ҳам, қилаётган ишларини ҳам эшитиб-билиб туради. Шунинг учун улар орасидан Ўзи истаганини танлаб-саралаб олади.