Al-Imran surasi, 20-oyat

3:20

فَإِنۡ حَآجُّوكَ فَقُلۡ أَسۡلَمۡتُ وَجۡهِيَ لِلَّهِ وَمَنِ ٱتَّبَعَنِۗ وَقُل لِّلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡأُمِّيِّـۧنَ ءَأَسۡلَمۡتُمۡۚ فَإِنۡ أَسۡلَمُواْ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُۗ وَٱللَّهُ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ ٢٠

Агар сен билан тортишсалар: «Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!« деб айт. Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир. 10

Izohlar

10 (Юз инсоннинг энг олий аъзоси ҳисобланади. Юзни Аллоҳга таслим қилиш эса, ўша юзнинг эгаси бутун вужудини Аллоҳга топширганини билдиради. Пайғамбар алайҳиссаломки ўзларига ушбу йўлни танлабдилар, у кишига эргашган умматлари ҳам албатта шу йўлни танлайдилар. Бундан бошқа гап бўлиши мумкин эмас.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил бўлган ҳақ борасида талашиб-тортишадиган бўлсалар: "Мен ва менга тобе бўлган мўминлар Аллоҳ таолога таслим бўлдик", деб айтинг. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, аҳли китоб ва мушриклардан: "Мен олиб келган ҳукмларга эргашиш билан Аллоҳ таолога холис таслим бўлдингизми?", деб сўранг. Аллоҳга таслим бўлиб, шариатингизга эргашсалар, демак, ҳидоят йўлига ўтибдилар. Бордию Исломдан юз ўгирсалар, сизнинг вазифангиз фақат етказиб қўйиш, холос. Кейин уларнинг иши Аллоҳа ҳавола. У Зот бандаларини кўриб-билиб туради. Яқинда уларга амалларига қараб жазо ёки мукофот беради.