رَبَّنَآ إِنَّكَ مَن تُدۡخِلِ ٱلنَّارَ فَقَدۡ أَخۡزَيۡتَهُۥۖ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ أَنصَارٖ ١٩٢
Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ.
Tafsir
Улар яна шундай дейдилар: "Парвардигоро, кимни дўзахга киритсанг, демак, уни аниқ шармандаи шармисор айлабсан. Қиёмат кунида золимларга уларни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қиладиган ёрдамчилар бўлмас.