۞ لَتُبۡلَوُنَّ فِيٓ أَمۡوَٰلِكُمۡ وَأَنفُسِكُمۡ وَلَتَسۡمَعُنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِكُمۡ وَمِنَ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُوٓاْ أَذٗى كَثِيرٗاۚ وَإِن تَصۡبِرُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ ذَٰلِكَ مِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ ١٨٦
Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир. 81
Izohlar
81 (Барча ақида ва даъватларда, албатта, бало-офат ва синовлар бўлиши шартдир. Душманлардан озор эшитиш ва жафо кўриш ҳам бор нарса. Бундай пайтларда сабр-тоқатли, чидамли бўлиш ва Аллоҳ таолога тақво қилиш зарурдир. Чунки бу йўл олий мақсад йўлидир. Жаннат йўлидир. Жаннат йўли доимо тиканлар билан ўралган бўлади. Дўзах эса, шаҳвоний ишлар, лаззатлар билан ўралган бўлади.)
Tafsir
Эй мўминлар, молу давлатингиз борасида унга оид вожибларни бажариш ва мусибатлар етиши билан синаласизлар. Жонингиз борасида эса шариат талабларини бажариш ва устингизга тушадиган турли балою офатлар билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан олдинги китоб берилганлардан ҳам, ширк келтирганлардан ҳам ўзингизга ва динингизга таънаю дашномлар отиш каби кўп озорларга учрайсизлар. Бу балою мусибатларга сабр қилиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, бу ишингиз орзу-ҳавас қилишга, унга етиш йўлида беллашишга арзийдиган иш бўлади.