فَإِن كَذَّبُوكَ فَقَدۡ كُذِّبَ رُسُلٞ مِّن قَبۡلِكَ جَآءُو بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلزُّبُرِ وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُنِيرِ ١٨٤
Агар сени ёлғончи қилсалар, сендан олдин очиқ-ойдин баёнотлар, ҳикматли китоблар ва нурли китоблар билан келган Пайғамбарларни ҳам ёлғончи қилганлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, асло хафа бўлманг. Бу кофирларнинг одати. Сиздан олдинги далиллар, ҳужжатлар ва насиҳатлару кўрсатмаларга тўла битикларни ҳамда шариатлару ҳукмларни ўзида мужассам этган илоҳий Китобни олиб келган пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар.