ٱلصَّٰبِرِينَ وَٱلصَّٰدِقِينَ وَٱلۡقَٰنِتِينَ وَٱلۡمُنفِقِينَ وَٱلۡمُسۡتَغۡفِرِينَ بِٱلۡأَسۡحَارِ ١٧
Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир.
Tafsir
Улар тоат-ибодат қилишда ҳам, гуноҳлардан тийилишда ҳам, балолар чоғида ҳам сабр-тоқатли, гапидаю амалида садоқатли, Аллоҳ таолога тўла итоатли, мол-давлатларини Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган, қалблар ташвишлардан, юмушлардан холи ва дуо ижобат бўлишига яқин бўлган онлар - саҳарларда истиғфор айтадиган зотлардир.